Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшларга мурожаат қилиб, уларга бўлган ишонч ва эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлади.

30 июль 2026 год
image

«Сизлар — юртимизнинг энг катта бойлиги, мамлакатимиз тараққиётининг ҳал қилувчи кучисиз. Ҳар бирингиз ўз билимингиз, салоҳиятингиз ва интилишингиз билан нафақат ўз келажагингизни, балки Ватанимиз равнақини ҳам барпо этасиз. Биз ёшларнинг ҳар бир эзгу ташаббуси ва орзуси амалга ошиши учун доимо кўмакчи бўламиз. Ҳеч бир ёш ўз муаммоси билан ёлғиз қолмайди», — деди вилоят раҳбари.


Шунингдек, учрашувда ёшларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, рақобатбардош мутахассис бўлиб етишиш бугунги куннинг энг муҳим талаби экани алоҳида қайд этилди.

Очиқ мулоқот ёшларнинг муаммоларини эшитиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат органлари билан очиқ ва самарали мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган муҳим мулоқот майдонига айланди.

 

andijonvmmtb@uzedu.uz
@andijon.mmtb
@and_mmtb
/and_mmtb