Бобур шаҳрида таълим соҳаси ходимлари иштирокида анъанавий Бешинчи устозлар миллий форуми бўлиб ўтди

19 август 2026 год
image

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, соҳа жонкуярларини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан самимий муборакбод этди. Форум доирасида ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойи педагоглар ва тизим ходимлари ташкилотчилар томонидан тантанали равишда рағбатлантирилди.

Анжуманда ўтган давр мобайнида вилоят таълим тизимида эришилган натижалар, ўқувчи-ёшларнинг ютуқлари ва соҳадаги ислоҳотлар самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, келажак авлод тақдирига дахлдорлик туйғуси билан меҳнат қилаётган педагогларнинг заҳматли фаолияти таълим сифатини оширишда бош омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, учрашувда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва мактабларда ўқитиш методикасини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Якунда вилоят раҳбари томонидан янги 2026–2027 ўқув йилида таълим муассасалари олдида турган устувор вазифалар ва стратегик йўналишлар белгилаб берилди. Хусусан, мактаблар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва ўқувчиларни замонавий билим ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишларни тизимли давом эттириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

andijonvmmtb@uzedu.uz
@andijon.mmtb
@and_mmtb
/and_mmtb