Сайт тест режимида ишламоқда

FAQ

.

Ўзбекистонда мажбурий ўн бир йиллик таълим жорий этилганлиги ва 9-синф ўқувчиларининг кўпчилиги 10-синфда ўқишни давом эттириши сабабли 9-синф битирувчиларининг сертификатлари мактабда сақланади. Агар талаба 9-синфни тамомлагандан сўнг академик лицейга, касб-ҳунар мактабига ўқишга кирса ёки янги ўқув юртидан маълумотнома ёки Купон асосида бошқа умумтаълим мактабига ўтказилса. Бу масала бўйича ота-оналар мактаб директорига мурожаат қилишлари мумкин.

Мажбурий ўн бир йиллик таълим тугагандан сўнг, 11 синф битирувчиларига сертификат тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

✅ Унга кўра, олтин медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

✅ Кумуш медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Юборишингиз мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи ўз телефони чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт.

Бунда ўқувчиларга мактабда телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаш, телефон ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқацизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш, таълим муассасасида сурат ва видеолар олиб, кейинчалик тарқатиш тақиқланади.

Шунингдек дарс вақтида:

телефон орқали сўзлашиш ҳамда СМС ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш;

мусиқа тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвирлар кўриш, диктофон, калкулятор, календар, блокнот, ён дафтарча ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин эмас.

Ўқувчиларга танаффусларда фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология” фанларидан дарс бериши мумкин.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчисининг дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин. Шу сабабли, бошланғич синф ўқитувчисининг тариф ставкаси ушбу фанлар ҳисобидан тўлдирилиши мумкин.

Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-майдаги 392-сонли “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.

andijan_vxtb@xtv.uz
@andijonvxtb
@and_vxtb
/andijonvxtb