Янгиликлар
АНДИЖОН, ИЗБОСКАН ВА ПАХТАОБОД ТУМАНЛАРИ ПЕДАГОГЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ...
7 январь 2023 йилАНДИЖОН, ИЗБОСКАН ВА ПАХТАОБОД ТУМАНЛАРИ ПЕДАГОГЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ БЎЙИЧА МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ...
Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиб, ёш авлодга сифатли таълим ва муносиб тарбия бериш масалалари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли деб белгиланди.
Мазкур ислоҳотларнинг амалий ифодасини таъминлаш мақсадида жорий йинлнинг 7 январ куни Андижон туманида бошқарма бошлиғи Г.Омонова, Пахтаобод, Избоскан ва Андижон туманларидаги таълим фидойилари, олий тоифали устоз-педагоглар, илғор методистлар иштирокида таълим сифатини ошириш бўйича янги таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашув чоғида бошқарма бошлиғи томонидан Президентимиз Мурожаатномаларида ҳам таълим тизимини янада яҳшилаш ва устозлар қадр-қимматини ошириш юзасидан илгари сурилган ташаббусларга жавобан ушбу юксак ишончни оқлаш зарур эканлиги таъкидланди.