Янгиликлар
БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ИЗБОСКАН ВА ПАХТАОБОД ТУМАНЛАРИ ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ
16 февраль 2023 йилБОШҚАРМА БОШЛИҒИ ИЗБОСКАН ВА ПАХТАОБОД ТУМАНЛАРИ ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ
Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб тамомлашлари юзасидан қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида бошқарма бошлиғи Избоскан ва Пахтаобод туманларида фаолият олиб бораётган чет тили устозлари билан мулоқотда бўлди.
Мулоқот давомида бошқарма бошлиғи томонидан ҳозирги глобаллашган даврда 2 та хорижий тилни билиш заруриятга айланаётганлиги таъкидланиб, меҳнат бозорларида чет тилларини ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб юқори эканлиги сабаб хорижий тилларни самарали ўқитиш юзасидан устозлар таклифлари тингланди.