Янгиликлар
БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ТУМАНЛАРДАГИ ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
17 февраль 2023 йилБОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ТУМАНЛАРДАГИ ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб тамомлашлари юзасидан қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида бошқарма бошлиғи Олтинкўл, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманларида фаолият олиб бораётган чет тили устозлари билан мулоқотда бўлди.
Мулоқот давомида бошқарма бошлиғи томонидан ҳозирги глобаллашган даврда 2 та хорижий тилни билиш заруриятга айланаётганлиги таъкидланиб, меҳнат бозорларида чет тилларини ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб юқори эканлиги сабаб хорижий тилларни самарали ўқитиш юзасидан устозлар таклифлари тингланди.
Очиқ мулоқотлар давом этмоқда...