Янгиликлар
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ЖАМОАСИ АНДИЖОН ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИДА...
9 март 2023 йилХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ЖАМОАСИ АНДИЖОН ТУМАНИДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИДА...
Хабарингиз бор, жонажон Ўзбекистонимизни янада обод этиш, кўкаламзорлаштириш ва табиатини асраб-авайлаш мақсадида юртимиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси эълон қилинди.
Ушбу акция доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси жамоаси томонидан Андижон туманидаги 55-умумтаълим мактабида “Бир мактабни боғ қиламиз” шиори остида, мактабнинг бўш турган ер майдонига, ушбу майдонга мос саналган дарахт кўчатларини экиш тадбири ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Гулҳаё Омонова томонидан мана шундай акциялар нафақат мактабларни ободонлаштиришга, балки ўқувчи-ёшларларнинг ҳам табиатга бўлган муҳаббатларини оширишга ва уларда атроф муҳитни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантиришга катта хисса қўшиши таъкидланди.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги “Бир мактабни боғ қиламиз” акциялари давом этмоқда...