Янгиликлар
БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ
16 март 2023 йилБОШҚАРМА БОШЛИҒИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛДИ
Жорий йилнинг 16-март куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Г.Омонова Хўжаобод туманидаги мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар юзасидан мулоқотда бўлди.
Мулоқот давомида бошқарма бошлиғи томонидан 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш, ўқувчиларни мактабни битта касб ва икки хорижий тилларни эгаллаб тамомлашларини таъминлаш, умумтаълим мактабларини шароитидан келиб чиқиб, мактабнинг бўш турган бино ва хоналардан унумли фойдаланиб, битирувчиларни касбга ўргатиш устахоналарини ташкил этиш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.