ОАВ биз ҳақимизда

.

 

Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизими тасарруфидаги таълим муассаса ва ташкилотлари фаолиятини ёритиш мақсадида Бошқарма матбуот хизмати томонидан қуйидагилар амалга оширилди.

Жорий 2025 йил бошида тасдиқланган иш режага кўра йил давомида матбуот хизмати томонидан жами 128 банддан иборат вазифа ва ташаббуслар амалга оширилиши зарурлиги белгиланган бўлиб, мазкур белгиланган вазифалар асосида кенг ёритиш ишлари ташкил этилди.

Жумладан,

Бошқарма матбуот хизмати томонидан жами 113 та видеороликлар тайёрланиб, тезкор тарзда бошқарманинг расмий саҳифалари орқали кенг ёритилди.

Тизим фаолиятида амалга оширилаётган ишларни телерадиоканаллар орқали омма ихтиёрига ҳавола этиш йўналишида жами 244 та видеолавҳалар тайёрланиб, улардан 15 та видеолавҳа “Ўзбекистон 24”, 11 та “Зўр TV”, 8 тадан “Миллий TV” ҳамда “Менинг Юртим” телеканаллари орқали эфирга узатилган бўлса, 200 дан ортиқ видеолавҳаларни Андижон Телерадиокомпанияси орқали ёритишга эришилди.

Босма ҳамда интернет нашрлар йўналишида Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг ҳудудий бўлинмаси билан фаол ҳамкорлик натижасида тизим фаолиятига доир 20 та мақола Uza.uz интернет нашрларида эълон қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги кенг жамоатчилик фикри ҳамда танқидий материалларни ўрганиш йўналишида расмий ахборот тарқатиш тизимлари орқали эълон қилинган жами 16 та танқидий материаллар атрофлича ўрганилиб, ўз вақтида муносабатлар берилди.

Андижон вилояти АОКА бошқармаси томонидан тасдиқланган медиа-режага кўра 16 та матбуот анжумани, очиқ мулоқот ва пресс-турлар ташкил этилди.

Қолаверса, Бошқарма матбуот хизмати томонидан халқаро тил билиш сертификатига эга, муддатдан олдин олий таълим муассасаларига кирган ўқувчилар ҳаётига бағишланган “Андижон фарзандлари” видеорукни ҳамда узоқ йиллар таълим соҳасида меҳнат қилиб улкан ютуқларга эришган устозлар ҳаётига оид “Бизнинг шундай устозларимиз бор” рукнлари суратга олиниб, доимий равишда бошқарманинг расмий саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда.

Ҳозирда бошқарманинг Telegram, Facebook ҳамда www.andijon.uzedu.uz сайтларида фаолияти кенг ёритилиб, келгуси ярим йилликда YouTube платформасидаги ёритиш ишларини қайта тиклаш режалаштирилмоқда.

andijonvmmtb@uzedu.uz
@Andmmtb
@and_mmtb
/and_mmtb