"РАҚАМЛИ АВЛОД ҚИЗЛАРИ" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА АНДИЖОНЛИК ҚИЗЛАР СОВРИНДОР БЎЛДИ

5 март 2026 год
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қизлар ўртасида ИТ соҳасини янада ривожлантириш мақсадида “Рақамли авлод қизлари” Республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 1–6-март кунлари Тошкент вилоятидаги "Ренессанс" оромгоҳида ушбу танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мазкур танловда 16–20 ёш тоифасида Андижон шарафини ҳимоя қилган Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Маҳфузахон Қобулжонова  ҳамда Нургул Махмудова “Иқлим ўзгариши” йўналиши бўйича “ОхйЛифе” лойиҳаси билан муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Мазкур ютуқ Андижон вилояти ёшлари, хусусан, қизларнинг замонавий технологиялар, инновация ва ташаббускорлик борасидаги салоҳияти юксалиб бораётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Маълумот учун: танловнинг Республика босқичида ҳар бир ёш тоифаси бўйича энг юқори натижа кўрсатган "3 та лойиҳа иши" — яъни "1-, 2- ва 3-ўринлар" ғолиб деб топилади.

Ғолиб ва совриндорларни ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

andijonvmmtb@uzedu.uz
@andijonvxtb
@and_mmtb
/andijonvxtb