Ёшлар муаммоларига ечим — очиқ мулоқотда

6 август 2026 год
image

Ёшлар куни муносабати билан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бобур шаҳрида ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда тадбиркорликни йўлга қўйиш, бандликни таъминлаш, касб-ҳунар ва олий таълим, имтиёзли кредитлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни қийнаб келаётган бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни шахсан кўриб чиқиб, масъуллар иштирокида уларнинг ечими бўйича аниқ топшириқлар берди. Қатор муаммолар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса ижроси назоратга олинди.

Таъкидланганидек, ёшларнинг таълим олиши, муносиб иш ўрнига эга бўлиши, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилади.

Очиқ мулоқот ёшлар билан давлат органлари ўртасидаги самарали мулоқотни янада мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ва манзилли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди.  

andijonvmmtb@uzedu.uz
@andijon.mmtb
@and_mmtb
/and_mmtb