Yangiliklar

.

«Ёшлар келажагимиз эмас, бугунимизнинг энг катта кучидир» — Андижонда вилоят ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

30-iyul 2026-yil
image

Андижон вилоятида «Пайшанба — ёшлар куни» доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Самимий ва эркин мулоқот руҳида ташкил этилган тадбирда ёшларнинг бандлиги, тадбиркорлик ташаббуслари, касбий ривожланиши ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакат тараққиёти, Янги Ўзбекистоннинг эртанги ютуқлари билимли, ташаббускор ва ватанпарвар ёшлар билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис вилоятда ёшларнинг таълим олиши, муносиб иш ўрнига эга бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўз иқтидорини тўлиқ намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Очиқ мулоқот давомида йигит-қизлар мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, имтиёзли кредитлар олиш, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш, касб-ҳунарни ривожлантириш ва бошқа масалалар юзасидан ўз мурожаатлари ҳамда таклифларини билдирдилар.

Ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Амалий ечим талаб қилган масалаларнинг аксарияти учрашувнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

andijonvmmtb@uzedu.uz
@andijon.mmtb
@and_mmtb
/and_mmtb