Yangiliklar
Янги ўқув йилининг илк куни доирасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
2-sentabr 2026-yil
Янги ўқув йилининг илк куни доирасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
Учрашувда вилоят раҳбари битирувчи синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан қутлаб, уларнинг келажакдаги мақсадлари, қизиқишлари ва касб танлаш борасидаги режалари билан қизиқди. Мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, хорижий тилларни мукаммал ўрганишлари ҳамда ўз иқтидорларини намоён этишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Вилоят ҳокими ўқувчиларга мурожаат қилар экан, мактабни битириш остонасида турган ёшлар учун вақтдан унумли фойдаланиш, олий таълимга тайёргарлик кўриш ва жамиятда муносиб ўрин топиш энг муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади.
Очиқ ва қизғин руҳда ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва ташаббуслари билан вилоят ҳокимига юзландилар. Вилоят раҳбари ёшларнинг таълим шароитларини янада яхшилаш ва уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқларни берди.