Yangiliklar
Андижонда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида муҳим ташаббус амалга оширилмоқда.
7-sentabr 2026-yil
Топшириқлар амалда
Андижонда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида муҳим ташаббус амалга оширилмоқда.
Айни кунларда мактаб маслаҳатчилари томонидан умумтаълим мактабларининг 7–11-синф ўқувчилари ўртасида касб-ҳунарга қизиқиш бўйича сўровнома ўтказилмоқда. Мазкур сўровномадан асосий мақсад — ўқувчиларнинг қизиқиши, қобилияти ва истеъдодини аниқлаш, уларни ўз имкониятларига мос касб-ҳунарларга йўналтириш, келгусида бандлигини таъминлаш ҳамда касбий режаларини шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.
Сўровнома жараёнида ёшларнинг қайси касбларга қизиқиши, келажакда қандай йўналишда фаолият юритишни режалаштираётгани ва ўз қобилиятларини қайси соҳада намоён этиш истагида экани ўрганилмоқда.
Зеро, тўғри танланган касб — муваффақиятли келажак гаровидир. Бугун ёшларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш, уларга тўғри йўналиш бериш эртанги куннинг малакали ва рақобатбардош кадрларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.