Янгиликлар
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг янги йил табриги
31 декабрь 2022 йилАссалому алайкум, азиз ҳамкасблар, қадрли устозлар.
Сизларни, Янги – 2023 йил билан самимий муборакбод этаман.
Шу қувончли дамларда сизларга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилайман!
Бугун, Янги йил остонасида туриб, ўтаётган йилдан рози бўлсак, Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди.
Янги – 2023 йил Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилинганлиги, “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкори муаллимлардир”- деган ғояни илгари сурилганлиги ҳам олдимизга юксак мақсадлар ва вазифалар юклайди.
Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.
Сизларни ва оила аъзоларингизни Янги – 2023 йил билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман!
Ёшлар билан ишловчи энг йирик тизимлардан бири эканлигимизни, беғубор 7 ёшли болани мустақил ватанга вафодор билимли кадр қилиб тайёрлашга бел боғлаган соҳа вакили сифатида бу йил икки баробар қаттиқ меҳнат қилишимиз зарурлигини таъкидлаган ҳолда, кириб келаётган янги йил биз, педагоглар учун энг яхшиси бўлишини, Ватанимиз эртанги куни бўлган ёш авлодни тарбиялашдек юксак ва шарафли ишларингизга чексиз муваффақиятлар тилаб қоламан.
Янги йилимиз қутлуғ ва баракали келсин!
Кексаларимизнинг умрини, ёшларимизнинг камолини берсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Г.Омонова