Янгиликлар

.

"ЁШЛАР КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАъЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

6 март 2026 йил
image

Хабарингиз бор, Юртбошимиз томонидан ҳафтанинг пайшанба кунлари “Ёшлар куни” этиб белгиланиб, эртанги кун эгалари билан ишлаш самарадорлиги ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча 829 та таълим масканларида бошқарма бошлиқлари, туман ҳокимлари ва ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари иштирокида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Хусусан, Андижон вилояти ММТБ бошлиғи У.Шукуров ҳам Андижон шаҳридаги 19- ҳамда 43-умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчиларнинг ўз олдига қўйган мақсадлари ва келажакдаги режалари хусусида фикр алмашди.

Қолаверса, Бобур шаҳридаги 1-мактабда бошқарма бошлиғи Республика фан олимпиадасида иштирок этувчи ёшлар билан суҳбатлашиб, муносиб ўринларни эгаллашлари учун барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

andijonvmmtb@uzedu.uz
@andijonvxtb
@and_mmtb
/andijonvxtb