Янгиликлар
МАКТАБЛАРДАГИ АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ МАВЖУД ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ИШЛАШ» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
7 август 2026 йил
Жорий йилнинг 7 август куни умумтаълим мактабларида алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Умумтаълим мактабларидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд ўқувчилар билан ишлаш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатининг аввалида ММТБ бошлиғи ўринбосари Г. Омонова томонидан мактабларда **«Тўсиқсиз муҳит»**ни яратиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд ўқувчилар билан ишлашда замонавий ёндашувлардан фойдаланиш ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, бошқарма кадрлар бўлими, Комплаенс назорат хизмати ҳамда Ижтимоий ҳимоя агентлиги масъуллари томонидан давра суҳбатида иштирок этган инклюзив синфлари мавжуд мактаб раҳбарларига алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд ўқувчилар билан ишлашда индивидуал ёндашувни таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.