Янгиликлар
Хусусан, жорий йилнинг 5-август куни Андижон шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида шаҳардаги таълим масканлари маънавиятчилари учун «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
5 август 2026 йил
Хабарингиз бор, таълим муассасаларида сифатли таълим бериш билан бир қаторда уларни ўзбекона қадриятлар руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5-август куни Андижон шаҳридаги «Ал-Хоразмий» номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида шаҳардаги таълим масканлари маънавиятчилари учун «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Ж. Мелиқўйев ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г. Омоновалар томонидан мактаблардаги ёшлар маънавияти билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлодни ёт мафкуралардан ҳимоя этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик каби салбий иллатларга қарши курашда таълим вакиллари жонбозлик кўрсатишлари зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.