Янгиликлар
БОШҚАРМА БОШЛИҒИ БЎСТОН ТУМАНИДА, ШАҲРИХОН, БАЛИҚЧИ ВА УЛУҒНОР ТУМАНИ ИЛҒОР ПЕДАГОГЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
7 январь 2023 йилБОШҚАРМА БОШЛИҒИ БЎСТОН ТУМАНИДА, ШАҲРИХОН, БАЛИҚЧИ ВА УЛУҒНОР ТУМАНИ ИЛҒОР ПЕДАГОГЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
Юртбошимиз томонидан ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлида энг аввало уларга сифатли таълим бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 7 январ куни Бўстон туманида бошқарма бошлиғи Г.Омонова иштирокида Бўстон, Балиқчи, Улуғнор ҳамда Шахрихон туманлари илғор педагоглари ва мактаб раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Президентимиз Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббусларни вилоятнинг барча мактабларга етиб бориши зарур эканлиги, билдирилган юксак ишончни оқлаш кераклиги таъкидланди.
Қолаверса, бошқарма бошлиғи томонидан таълим сифатини ошириш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини яхшилаш, ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида жорий этилган “Ҳоким академияси” платформасида яратилган имкониятлардан барча ўқувчиларни хабардор этиш юзасидан керакли топшириқ ва тушунчалар бериб ўтилди