Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ШАҲРИХОНДА ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

17 февраль 2023 йил
image

ШАҲРИХОНДА ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимиз томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб, тамомлашлари юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.

Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида  вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мўминов ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Г.Омоновалар Шаҳрихон ва Асака туманларида фаолият олиб бораётган чет тили ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказдилар. 

Учрашувда бугунги кунда камида 2 та хорижий тилни билиш заруриятга айланаётганлиги, меҳнат бозорларида чет тилларини ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб юқорилиги, шу сабабли мактабларда хорижий тилларни самарали ўқитиш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди. 

Мулоқот асносида кун тартибидаги ушбу муҳим масала юзасидан ўқитувчи-мураббийларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

andijan_vxtb@xtv.uz
@andijonvxtb
@and_vxtb
/andijonvxtb