Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

АНДИЖОНДА ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

24 февраль 2023 йил
image

АНДИЖОНДА ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ МАВЗУСИДА РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ 

Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб тамомлашлари юзасидан қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Мазкур ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24-февраль куни Ўзбекистон Республикаси мактабгача  ва мактаб таълими вазирлиги, Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг замонавий механизмларини ривожлантиришда фан ва мактаб ҳамкорлиги” мавзусида Республика семинари бўлиб ўтди.

Анжуманда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти директори ва профессорлар томонидан туман(шаҳар) мактаб психологларига ўқувчиларни касб-ҳунарга йўалтиришнинг илмий жиҳатдан афзалликлари бўйича тушунчалар берилди.

andijan_vxtb@xtv.uz
@andijonvxtb
@and_vxtb
/andijonvxtb