Янгиликлар
МАКТАБДАН КАТТА ҲАЁТГА ҚАДАМ ҚЎЯЁТГАН ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ..
3 март 2023 йилМАКТАБДАН КАТТА ҲАЁТГА ҚАДАМ ҚЎЯЁТГАН ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ..
Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 5 ва 48-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, 11-синф битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказди.
Жараёнда вилоят раҳбари ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқейини юксалтириш орқали таълим сифатини ошириш ва бу борда устозлар олдидаги вазифалар ҳақида сўз юритди.
Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида мисоллар асосида сўз юритди.
Биритувчилар билан мулоқоти давомида уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариб, қўлида ҳунари бор бир гуруҳ битирувчиларга тикув ва қандолатчилик дастгоҳларини топширди.
Шунингдек, барча ўқувчиларга омад тилаб, уларни доимо қўллаб қуватланшини билдирди.