Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Муҳтарама устозлар, азиз опа-сингиллар!

6 март 2023 йил
image

Муҳтарама устозлар, азиз опа-сингиллар!

Сизни ва  сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни “8 март– Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати чин юракдан муборакбод этаман.

Аёл нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келмоқда. 

Шу сабаб дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Айниқса халқ таълими тизимида меҳнат олиб бораётган Сиз ва сиз каби муҳтарама аёлларимиз нафақат фарзанд тарбияси балки мамлакатимизнинг келажаги бўлган ёшларимизни баркамол бўлиб етишишлари йўлида кўрсатаётган хизматингиз - айни жасоратдир.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Аёл бахти – халқнинг ва жамиятнинг баҳти” –дея таъкидланган пурмано сўзлардан ибрат олиб, ҳар бирингизга бахту-саодат, оилавий ҳотиржамлик ва машаққатли касбларингизда улкан муваффақиятлар тилаб қоламан.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Гулҳаёхон Омонова

andijan_vxtb@xtv.uz
@andijonvxtb
@and_vxtb
/andijonvxtb