Янгиликлар
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЙЎНАЛТИРИШ БЎЙИЧА ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
10 март 2023 йилМАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЙЎНАЛТИРИШ БЎЙИЧА ШАРДА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
Жорий йилнинг 10 март куни Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА университети маъмуриятлари томонидан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, таълим соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўзаро алмашинувини таъминлаш ва мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига қамраб олиш масалаларида ўзаро музокаралар олиб борилди.
Музокаларда билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қуйидаги таклифлар икки томонлама тўла маъқулланди:
1) Жорий ўқув йилида ҳам анъанавий тарзда ўтказиладиган “Шарда олимпиадаси” ташкил этилади ва ғолиб ўқувчилар имтиёзли равишда мазкур таълим муассасасига қабул қилинади;
2) 2022-2023 ўқув йилида мактабни тамомловчи битирувчилар учун тўлов-шартнома маблағларида махсус имтиёзлар жорий этилади;
3) Университетнинг етакчи профессорлари ва мактабларнинг чет тили ўқитувчиларини ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.