Янгиликлар
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси юртимиздаги илғор хорижий олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда
15 март 2023 йилАндижон вилояти халқ таълими бошқармаси юртимиздаги илғор хорижий олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда
Мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш, ўқувчиларни хорижий тилларни ўзлаштириш салоҳиятини ошириш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси юртимиздаги илғор хорижий олий таълим муассасалари билан узвий ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Фарғона шаҳридаги Корея-Ўзбекистон халқаро университети билан тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан вилоятимиздаги таълим муассасалари битирувчилари уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги мактабларга мазкур университетнинг етук хорижий мутахассислари ташриф буюриб, корейс тили ва янги авлод касблари бўйича керакли маълумот ва тавсияларни бериб ўтди.