Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

АНДИЖОНДА ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИ УСТАМАСИ УЧУН ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТАНЛОВНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

16 март 2023 йил
image

АНДИЖОНДА ВАЗИР ЖАМҒАРМАСИ УСТАМАСИ УЧУН ЎТКАЗИЛАЁТГАН ТАНЛОВНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2022-йил декабр ойида Жамғарма хисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш синовларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтган эди.

Жорий йилнинг 16-март куни Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида танловнинг 2-босқичига йўлланма олган вилоятдаги 93 нафар педагогларнинг 30 нафари ўз таълим методлари бўйича тайёрлаган тақдимотларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этдилар. Танлов иккинчи кунида 60 нафар устозларимиз иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамиз, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб, 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 5 миллион сўм) ҳар ойлик устама тўланади.

andijan_vxtb@xtv.uz
@andijonvxtb
@and_vxtb
/andijonvxtb