ҲИСОБОТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Умумий маълумот:
Тизим ташкилотлар сони 5 134 та.
Булар, 828 та мактаб (763 та умумтаълим, 46 та нодавлат мактаб, 17 та ихтисослаштирилган, 1 та Президент, 1 та Ижод), 4 288 та боғча (553 та давлат, 16 та хусусий, 240 та ДХШ, 3 474 та оилавий, 5 та ИРМ), 17 та “Келажак” маркази ва 1 та педагогик маҳорат маркази.
II. Амалга оширилган ишлар:
1. Ҳудуддаги 276 802 нафар (90 фоизи) болалар мактабгача таълимга қамраб олинди.
Бунда, 570 та боғчалар (5 та давлат ва 565 та нодавлат) ташкил қилиниб, 45 986 нафар болалар қўшимча қамраб олинди.
Маълумот учун: 2023 йилда 81,4 фоизни ташкил қилган.
2. Нодавлат сектор улушини 45,9 фоизга етказилди.
Маълумот учун: 2023 йилда 40,2 фоизни ташкил этган.
3. Вилоятдаги 71 762 нафар 6 ёшли болалар тўлиқ (103 фоиз) мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олинди.
Маълумот учун: 2023 йилда 93,2 фоизни (62 359 нафар) ташкил этган.
4. Вилоятда 5 та “Илк ривожланиш маркази” ташкил этилиб, уларга 416 нафар болалар қамраб олинди.
Маълумот учун: Андижон, Избоскан, Олтинкўл, Асака ва Шахрихон туманларида биттадан ИРМлар фаолият йўлга қўйилди.
5. “Методик маҳорат куни” тадбирлари 11 минг нафардан зиёд педагоглар узлуксиз малакаларини оширилди.
Маълумот учун: “Методик маҳорат кун”лари ҳар ойнинг 1- ва 3- сешанба кунлари 25 та таянч боғчаларда ташкил этиб борилмоқда.
6. Мактабларда олий маълумотли кадрлар улуши 97,3 фоизга (43 606 нафар) етказилди.
Маълумот учун: 2023 йилда мактаблардаг олий маълумотли педагоглар улуши 96,1 фоизни ташкил этган.
7. Ўтган даврга нисбатан олий тоифали педагогларнинг улуши 3,1 фоизга, биринчи тоифали педагогларнинг улуши 2 фоизга ортди.
Педагогларнинг 5 379 нафари (12,0 фоиз) олий тоифа, 8 796 нафари (19,6 фоиз) I тоифа, 11 742 нафари (26,2 фоиз) II тоифа, 14 492 нафари (32,3 фоиз) мутахассис тоифали ўқитувчиларни ташкил этади.
Маълумот учун: 2023 йилда олий тоифали педагоглар сони 3 835 нафарни, биринчи тоифалилар сони 7 834 нафарни, иккинчи тоифали педаголар сони 10 600 нафарни ташкил этган.
8. Мактабларга 9 минг 212 нафар ёки умумий педагогларнинг 20 фоиз эркак ўқитувчилар жалб қилинди. Марҳамат туманидаги 10-сонли мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Бўриев Рашиджон ҳамда биология фани ўқитувчиси Шералиев Омаджонларга Андижон шаҳри марказидан 2 хонали квартира совға қилинди.
Маълумот учун: Бундан 8 йил 7,4 фоизни ёки 3 335 нафарини эркак ўқитувчилар ташкил этган.
9. 2023-2025 йиллар давомида 162 та объектларда (113 та мактаб ва 49 та боғча) жами 1 трлн 126,3 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Маълумот учун: Шундан, 3 та мактаб ва 2 та боғча янги қурилган, 101 та мактаб ва 41 та боғча реконструкция, 9 та мактаб ва 6 та боғча мукаммал таъмирланган. Шунингдек, 2025 йил Инвестиция дастури доирасида 30 та таълим объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
10. 2025 йилда мактаб битирувчиларининг 52,3 фоизи ОТМларга ўқишга кирди.
Маълумот учун: 2023 йилда бу кўрсаткич 31,4 фоизни ташкил этган.
11. Битирувчиларнинг ўртача балли 77,1 баллни ташкил этди
Маълумот учун: 2023 йилда 72,8 баллни ташкил қилган.
12. 2025/2026 ўқув йилида 11 та йўналиш бўйича жами 250 та таянч мактабларида “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий таълим соати” тадбирларида 36 065 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
13. 1 000 доллардан зиёд ойлик маош оладиган ўқитувчилар сони 1 275 нафарга етиб, 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга ортган.
Маълумот учун: 2023 йилда 301 нафар бўлган.
14. 2025/2026 ўқув йилида 209 та мактабларда янги бахолаш тизими (жорий ўқув йилида 121 та қўшилди) жорий қилинган.
Қолаверса, 14 та мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари 10 фоиздан 40 фоизгача ойлик иш ҳақларига қўшимча тарзда устамаларга эга бўлди.
Маълумот учун: 2023/2024 ўқув йилида 32 та, 2024/2025 ўқув йилида 88 та мактабларда жорий қилинган.
15. Бугунги кунга тил сертификати мавжуд ўқитувчилар улуши 59,0 фоизга етказилиб, йил бошига нисбатан 1,6 баробарга ошди (йил бошида 42,6 фоиз бўлган).
Маълумот учун: 2023 йилда 23,7 фоизни (1 084 нафар), 2024 йилда 42,6 фоизни (1 894 нафар) ташкил қилган.
16. Жорий ўқув йилида 118 нафар хорижий мутахассислар жалб қилинди.
Маълумот учун: Мутахассисларнинг 44 нафари Филиппин, 8 нафари Россия, 18 нафари Хитой, 21 нафари Хиндистон, 9 нафари Жанубий Африка, 8 нафари Миср, 10 нафари Туркиядавлатидан келган.
17. Андижон шаҳридаги 13-мактаб жамоаси “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” кўрик танловида вилоятда ғолиб бўлди.
Маълумот учун: Ғолиблар жорий йилнинг 3-10 октябр кунлари Буюк Британия давлатига таълим саёхатига юборилди.
18. Вилоятдаги 30 та мактабларда “Иккинчи хорижий тилга ўқитиш” амалиёти йўлга қўйилди.
Маълумот учун: Мактабларнинг 816 нафар 10-синф ўқувчилари ҳозирги кунда иккинчи хорижий тил сифатида инглиз,немис, француз ва корейс тиллари бўйича ўқитилиб келинмоқда.
19. 2025 йилда 147 та мактабларда ташкил қилинган 314 та инклюзив синфларга 378 нафар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар қабул қилинди.
Маълумот учун: 2024 йилда 38 та мактабларда ташкил қилинган 52 та инклюзив синфларга 76 нафар ўқувчилар бўлган.
20. 2025/2026 ўқув йилида 24 та мактабларда 1950 нафар ўқувчилар учун касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий қилинди.
Бунда, бу йилдан бошлаб 8 та мактабларда касб-ҳунарга ўқитиш биринчи марта жорий қилинди.
Маълумот учун: 2024/2025 ўқув йилида 16 та мактабларда жорий қилинган. Мактабларда 9 та турдаги (якка тартибда поябзал тикиш, тикувчилик, дурадгорлик, асаларичи, сантехник, мебел йиғувчи ва таъмирловчи, чилангар-туникачи, кулолчилик, пайвандчилик) касблар мавжуд.
21. 2025 йилда 763 та мактабда FACE-ID ускунаси ўрнатилиб, давоматни шаффоф аниқлаш бўйича тизим яратилди. Натижада ўқувчиларнинг дарсларда қатнашиш давомати 92 фоиздан 97 фоизга яхшиланишига эришилди.
Маълумот учун: 2024 йилда 12 та мактабларда FACE-ID ускунаси мавжуд эди.
19. “Андижон вилояти ҳокими соврини-2025” олимпиадаси ташкил қилиниб, 15 138 нафар 5-11 синф ўқувчилари иштирок этди. Танлов якуни бўйича синфлар кесимида Инглиз тилидан 21 нафар, Немис тилидан 21 нафар, Француз тилидан 21 нафар ўқувчилар тақдирланди.
IV. 2026 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар:
1. 2026 йилда Инвестиция дастури доирасида жами 39 та мактаб ва давлат мактабгача таълим ташкилотларида (2 та янги қурилиш, 32 та реконструксия, 5 та мукаммал таъмирлаш) қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 364,3 млрд сўм ажратилди.
Маълумот учун: 11 128 нафар ўқувчи ўрни яратилиши, 3 та спорт зал қурилиши ва 8 433 ўринли бинолар мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.
2. Янги баҳолаш тизимида фаолият олиб бораётган мактаблар сонини 62 фоизга ошириб, 309 тага етказилади.
Маълумот учун: 2025 йилда 209 та мактабларда янги бахолаш тизими жорий қилинган.
3. Йил якунига қадар олий, биринчи ва иккинчи тоифали ўқитувчилар улушини 60 фоизга (26 885 нафар) оширилади.
Маълумот учун: 2025 йилда 57,8 фоиз (25 916 нафари) олий, биринчи ва иккинчи тоифали ўқитувчилар мавжуд.
4. 2025/2026 ўқув йилида мактабларни тамомлаётган битирувчиларнинг ОТМларига ўқишга кириш кўрсаткичи 61 фоизга, ўртача балл кўрсаткичи эса 80 баллга етказилади.
5. “Камбағал оилалар реестри”га киритилган 4 936 нафар оила фарзандлари қизиқишларига кўра ихтиёрийлик асосида қўшимча таълимга (тўгарак) жалб қилинади.
6. 36 фоиз 9-синф битрувчилари қизиқишларига кўра техникумларга йўналтирилади.
7. 257 та мактабларда инклюзив синфлар ташкил этилиб, уларга
747 нафар ногиронлиги мавжуд ўқувчилар жалб этилади.
8. Мактаб ва боғча педагогларини киберхавфсизлик, киберҳужумлардан ҳимояланиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича малакаси оширилади.
9. Хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориладиган педагог ходимлар сони 80 нафарга етказилади.
10. Барча мактабларда интернет тезлигини 100 Мбит/с ва ундан юқорига боғчаларда ҳозиргидан 4 баробарга 40 Мбит/сга оширилади. Бунда, 1500 дан ортиқ янги компютер ва планшетлар тарқатилади.
11. 1000 АҚШ долларидан зиёд ойлик маош олаётган ўқитувчилар сони 3 400 нафарга етказилади.
12. 2026 йилда мактабларга 138 нафар хорижий мутахассислар олиб келинади.
13. Вилоятдаги 6 та ҳудудда “Илк ривожланиш маркази” ташкил этилиб, уларга 1 200 нафар болалар қамраб олинади.
Маълумот учун: Андижон шаҳар, Хонобод шаҳар, Балиқчи, Пахтаобод, Қўрғонтепа ва Улуғнор туманларида биттадан ИРМлар фаолият йўлга қўйилади.
