Таҳлилий маълумотлар

.

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ

1. Мактабгача таълим бўйича:

Вилоятда 4 288 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 553 та давлат, 16 та хусусий, 240 та ДХШ 3 474 та оилавий, 5 та Илк ривожланиш марказлари фаолият олиб бормоқда.

2016 йилда вилоятдаги боғчалар сони атиги 454 та бўлиб, 3-7 ёшли болалар қамрови 24,6 фоизни ташкил этган.

Ўтган 10 йил давомида 102 та давлат ҳамда 3 727 та нодавлат боғчалар ташкил этилиши ҳисобига 143 мингта янги ўрин яратилди. Натижада, мактабгача таълимга қамров даражаси 90 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, 2016-2026 йилларда мактабгача таълим ташкилотларида олий маълумотли педагоглар улуши 12,1 фоиздан 48,5 фоизга яхшиланди (2016 йил 1 335 нафар, 2026 йил 9 132 нафар).

 

II. Мактаб таълими бўйича:

1. Мактабларнинг моддий–техник базасини яхшилаш мақсадида
2016-2025 йилларда 23 та янги мактаблар қурилди, 191 таси реконструкция ҳамда 127 таси мукаммал таъмирланиши натижасида 54,4 минг та янги ўқувчи ўрни яратилди.

Фаолияти тугатилган 32 та касб-ҳунар коллежларининг биноси, шундан 15 таси янги мактаб, 17 таси коэффициенти 2 дан юқори бўлган мактабларга қўшимча бино сифатида мактабларга берилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча таълим ташкилотлари замонавий ўқув жиҳозлари, мусиқа асбоблари, спорт анжомлари, планшетлар, компьютер техникалари ва бадиий адабиётлар билан таъминланди.

Бундан ташқари, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 602 та мактаб ва 15 та боғчаларда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

2. Бугунги кунда, 46 та хусусий мактаблар фаолият олиб бормоқда. Уларда 17 минг нафар ўқувчиларга 1,5 минг нафар педагоглар таълим бермоқда. Хусусий мактаблар 2017 йилда атиги 1 тани ташкил этганлигини ҳам айтиш жоиз.

3. Ўтган 2025 йилда ўтказилган педагоглар аттестациясида 23 минг нафар педагоглар иштирок этиб, шундан 8,2 минг нафари ижобий натижа кўрсатиб, тоифали ўқитувчилар улуши 59 фоизга етди (2016 йилда 38 фоиз).

Педагогларга яратиб берилган имкониятлар натижасида ҳозирда ўқитувчининг ойлик иш ҳаққи 3,0 баробар ошди.

Хусусан, ҳозирда 3,3 минг нафар ўқитувчиларимиз 1 000 АҚШ долларидан зиёд маош олиб келмоқда (2016 йилда бирорта ҳам ўқитувчилар  1000 АҚШ долларидан зиёд маош олмаган).

Қолаверса, педагогларга берилган имтиёзлар натижасида ўтган 10 йил давомида 18 нафар ўқитувчилар квартира билан рағбатлантирилган бўлса, 540 нафари имтиёзли кредит асосида автомобил олиш имконига эга бўлдилар.

Тил сертификати мавжуд ўқитувчилар улуши эса 2016 йилга нисбатан фоиздан 66 фоизга (365 нафардан 2 674 нафарга) ортди.

Шунингдек, 2016 йилда бирорта хорижий мутахассис мактабларга жалб этилмаган бўлса, ҳозирда 102 нафар хорижлик мутахассислар мактабларда хорижий тил, табиий ва аниқ фанлар бўйича таълим бермоқда.

4. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида вилоятда 1 та Президент, 1 та ижод ҳамда 17 та ихтисослашган мактаблар ташкил қилинди.

2024 йилда 88 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 209 тага етди.

Ушбу мактабдаги ўқувчиларда таълим сифати сезиларли ижобий ўзгариш кузатилди, давомат яхшиланди, мантиқий ва танқидий фикрлаши ривожланди, таълимга бўлган қизиқишлари янада ортди.

Қолаверса, 14 та мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари 10 фоиздан
40 фоизгача
ойлик иш ҳақларига қўшимча тарзда устамаларга эга бўлди.

5. 2016 йилда мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи атиги 9,3 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда мазкур кўрсаткич 52,3 фоизга яхшиланиб, битирувчиларнинг ўртача кириш балли вилоят бўйича 77,1 баллни ташкил этмоқда.

6. Бугунги кунда вилоятдаги 147 та мактабларда инклюзив синфлар ташкил этилиб, уларда ногирон ўқувчилар учун “Тўсиқсиз муҳит” яратилиб, уларда 426 нафар ногиронлиги бўлган ўқувчилар таълим олмоқда. 2016 йилда бирорта мактабда инклюзив синф мавжуд бўлмаган.

7. 2016 йилда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида вилоят бўйича фақатгина 14 та мактабда Face ID турникет қурилмаси ўрнатилган эди. Ўтган 10 йил давомида барча  мактабларга Face ID турникет қурилмаси ва PTZ камералари ўрнатилиб, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ўқувчи ва ходимларни давоматини доимий таҳлил қилиб борувчи “ситуацион марказ” ташкил этилди.

2025-2026 ўқув йилида вилоятда 16 та “Жасорат мактаби” ташкил этилиб, уларга 416 нафар 5-синф ўқувчилари ўқишга қабул қилинди.

8. Вилоятдаги 57 минг нафар 9-синф мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровнома ва суҳбатлар натижасида ёшларимизни 3 тоифага ажратиб олинди.

1-тоифа – 10-синфда ўқишни давом эттириш истагини билдирганлар 32 минг нафар (57%);

2-тоифа – академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирганлар 2 минг нафар (4%);

3-тоифа – касб-ҳунар техникумларида ўқиш истагини билдирган 22 минг нафар (39%).

Айниқса битирувчиларнинг 3,8 минг нафари АйТи, 3,2 минг нафари электр автомеханик, 1,5 нафари логистика, 1,1 минг нафари мобиолограф каби замонавий касбларни ўрганиш истагини билдирмоқда.

 

andijonvmmtb@uzedu.uz
@Andmmtb
@and_mmtb
/and_mmtb